АсосийБу қизиқ

Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги даромади маълум қилинди

Хўш, Қирғизистон Президенти қанча даромад қилган?

'Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги даромади маълум қилинди'ning rasmi

Қирғизистон Президенти 2024 йил давомида 2,2 миллион қирғиз сомига яқин даромад олган. Бу ҳақда мамлакат Давлат солиқ хизмати маълум қилди.

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати эълон қилган 2024 йил учун давлат ва муниципал хизматчиларнинг декларациялари бўйича умумлаштирилган маълумотларга кўра, Президент Садир Жапаровнинг йиллик даромади 2 миллион 214 минг 482,38 қирғиз сомини (тахминан 305,6 миллион сўм) ташкил этган. Декларацияда давлат раҳбарининг харажатлари кўрсатилмаган.

Маълумотларга биноан, Президент мулкида 2 627 квадрат метрли бизнес-марказ, Иссиқкўл вилояти Тюп туманида жойлашган 63 сотих қишлоқ хўжалиги ери ҳамда 21 сотих ер участкаси мавжуд. Кўчар мулк сифатида эса 100 минг сомга баҳоланган “Жигули” автомобили қайд этилган.

Шунингдек, декларацияда 1 миллиард 163,5 миллион сом пул маблағлари легаллаштирилган маблағлар сифатида кўрсатилган. Қайд этилишича, Президентнинг яқин қариндошлари 2024 йил давомида 29 миллион 706 минг 840 сўм даромад олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга боряпти?'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.01.2026 04:54

    Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатга боряпти?

    Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган 10 та давлат қайсилиги очиқланди.

    'Бугун туманли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.01.2026 02:42

    Бугун туманли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

    “Ўзгидромет” 9 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.01.2026 11:53

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган  “Телсартан Н” препарати серияси қайтариб олинади'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.01.2026 08:40

    Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Телсартан Н” препарати серияси қайтариб олинади

    Ўзбекистонда сотилаётган айрим серияларда фаол модда миқдори меъёрдан ошгани аниқланди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 08.01.2026 02:53

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    “Ўзгидромет” 8 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 07.01.2026 02:43

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 7 январь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.