АсосийDunyo

Радикаллар Украинада яҳудий ибодатхонасини қонга ботиришди

Украинанинг Черкас вилоятидаги Умань шаҳрида радикаллар яҳудий тақводори Рабби Нахманнинг қабри жойлашган синагогни таҳқирлашди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.   

Бир гуруҳ ёшлардан иборат бўлган радикаллар ибодатхонага кириб, бақириб сўкинганча, чор-атрофга қизил бўёқ тўкишди ва кесилган чўчқа бошини қолдириб, кўздан ёш оқизувчи газни сепиб, қочиб кетишди.  

“Бу жуда қўрқинчли ва даҳшатли эди, биз ҳамон ўзимизга келолганимиз йўқ”, деди воқеага гувоҳ бўлган йўловчилар.

Воқеа юз берган пайтда синагогда ибодат вақти бўлгани учун одам кўп бўлган. Бўлиб ўтган ҳодисани гувоҳлар видеога олди. Миллатчиларга нисбатан “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар