АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши мумкин

“Ўзгидромет” 31 декабрь ҳамда 5 январь кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.

'Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши мумкин'ning rasmi

Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларидаги тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли хавф мавжуд.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Об-ҳаво прогнозига кўра, январь ойининг биринчи ўн кунлигида ёғингарчилик эҳтимоли кам, иккинчи ўн кунликда ҳарорат пасаяди, учинчи ўн кунликда эса шимолий ҳудудларда кечаси -15…-20 °C гача совуқ бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар