АсосийЖамият

Ичимлик суви нархи оширилиши мумкин

Сув таннархи билан амалдаги тарифлар ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда, бу эса тизимни молиявий босим остида қолдирмоқда.

'Ичимлик суви нархи оширилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифлари қонунчиликка мувофиқ равишда қайта кўриб чиқилиши мумкин. Мутахассислар бу жараён хизмат сифати ва тизим барқарорлигини таъминлаш учун зарур эканини таъкидламоқда.

Амалдаги тартибга кўра, тариф таклифлари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади ва ҳудудий кенгашлар томонидан тасдиқланади. Тарифлар электр энергияси, иш ҳақи, таъмирлаш, реагентлар, инфратузилма ва солиқ харажатларини инобатга олган ҳолда шаклланади.

Сўнгги йилларда электр энергияси нархининг кескин ошиши ва сувни узоқ масофаларга етказиш харажатлари ортиши натижасида таннарх билан тариф ўртасида катта тафовут юзага келган. Ҳозирда 1 куб метр сув таннархида иш ҳақи ва электр энергияси асосий улушни ташкил этмоқда.

Маълумотларга кўра, республика бўйича 1 литр ичимлик суви ўртача 3,3 сўмга тўғри келмоқда. Бу дўконларда сотилаётган қадоқланган сувга нисбатан анча арзон. Шу билан бирга, Ўзбекистонда сув тарифлари жаҳон миқёсида энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош этилди

    У қарз ундириб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилган вақтида қўлга олинди.

    'Жапаров билан қучоқлашиб тушган сунъий интеллект сурати учун блогер жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Жапаров билан қучоқлашиб тушган сунъий интеллект сурати учун блогер жаримага тортилди

    Бишкек суди президент билан боғлиқ AI орқали яратилган тасвирни эълон қилган блогерга 5,5 минг сом жарима тайинлади.

    'Мирзиёев Назарбоевни Янги йил билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:19

    Мирзиёев Назарбоевни Янги йил билан табриклади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Шавкат Мирзиёев “Арқадағ” билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:16

    Шавкат Мирзиёев “Арқадағ” билан нимани муҳокама қилди?

    Ўзбекистон етакчиси Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси телефон орқали гаплашди.

    'Миллий брендимиз — “Premier” пойтахтнинг энг гавжум нуқталарида биронта носозликсиз бир миллион дақиқа давомида тўхтовсиз фаолият кўрсатди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:07

    Миллий брендимиз — “Premier” пойтахтнинг энг гавжум нуқталарида биронта носозликсиз бир миллион дақиқа давомида тўхтовсиз фаолият кўрсатди.

    Ўзбекистон саноат ва ишлаб чиқариш соҳасида бугун шунчаки ўсиш эмас, сифат ҳамда чидамлилик борасида халқаро стандартларга тўлиқ мослашиш даврини ҳам бошдан кечирмоқда.

    'Андижонда Украинада Россия томонида жанг қилган фуқаро судланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    Андижонда Украинада Россия томонида жанг қилган фуқаро судланди

    25 ёшли И.Х.гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиш ва Украинада Россия томонида қатнашганлиги учун суд қарорга эришди.