АсосийЖамият

Жапаров билан қучоқлашиб тушган сунъий интеллект сурати учун блогер жаримага тортилди

Бишкек суди президент билан боғлиқ AI орқали яратилган тасвирни эълон қилган блогерга 5,5 минг сом жарима тайинлади.

'Жапаров билан қучоқлашиб тушган сунъий интеллект сурати учун блогер жаримага тортилди'ning rasmi

Қирғизистон пойтахти Бишкекда блогер мамлакат Президенти Садир Жапаров билан гўёки қучоқлашиб турган ҳолатдаги сунъий интеллект томонидан яратилган тасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатгани учун жазоланди. Бу ҳақда 28 декабрь куни адвокат Шердор Абдукапаров маълум қилди.

Маълум қилинишича, “Акума” тахаллуси билан танилган блогер нейрон тармоқлар ёрдамида яратилган тасвирларни эълон қилган. Ушбу ҳолат аниқлангач, маълумот Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармасига юборилган ва иш судга оширилган.

Октябрь туман суди блогерни айбдор деб топиб, унга 5 500 сом (тахминан 755 минг сўм) миқдорида жарима солган. Адвокат суд қарорини нисбатан инсонпарвар деб баҳолаб, бундай тасвирлар туҳмат сифатида талқин қилиниши мумкинлигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар