АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

2025 йилнинг 11 ойида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиққан. Бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп.

'Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь—ноябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларининг хорижга саёҳатлари сезиларли даражада ошган. Сафарга чиққанлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,3 млн нафарга кўпайган.

Жорий йилнинг 11 ойида ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрган давлатлар рейтингида Қирғизистон етакчилик қилмоқда — 3,1 млн нафар. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон (1,3 млн) ва Тожикистон (1,2 млн) жой олган.

Шунингдек, Россияга 399 минг, Саудия Арабистонига 296,4 минг, Туркияга 251,1 минг нафар фуқаро сафар қилган. ТОП-10 рўйхатидан БАА (126,3 минг), Миср (61 минг), Хитой (46 минг) ва Ветнам (35,6 минг) ҳам ўрин олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил “дунёнинг энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:40

    Исроил “дунёнинг энг обрўсиз мамлакати” деб эълон қилинди

    2025 йил глобал бренд рейтингида Исроил охирги ўринни эгаллади, мамлакатнинг халқаро обрўйи кескин пасайган.

    'Лукашенко ҳоккей ўйини вақтида жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Лукашенко ҳоккей ўйини вақтида жароҳат олди

    Беларус президенти Минскдаги “Олимпик-Арена”да бўлиб ўтган ҳоккей ўйинида йиқилиб, орқа мушакларини шикастлади.

    'Ўзбекистонда Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:33

    Ўзбекистонда Фанлар академияси жамғармаси ташкил этилади

    Янги жамғарма илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимларни жалб қилиш ва устувор илмий йўналишларни молиялаштиришга хизмат қилади.

    'Тошкентда ўзини дистрибьютор сифатида танитиб, фуқароларни чув туширган шахс қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Тошкентда ўзини дистрибьютор сифатида танитиб, фуқароларни чув туширган шахс қамоққа олинди

    Ижтимоий тармоқлар орқали катта даромад ваъда қилган гумонланувчи жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.

    'Андижонда Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Андижонда Lacetti дарахтга урилиб, ёниб кетди

    Ҳодиса вилоятнинг Олтинкўл туманида содир бўлган.

    'Путинни тинчликка фақат Трамп мажбур қила оладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:52

    Путинни тинчликка фақат Трамп мажбур қила оладими?

    НАТО Бош котиби Трамп Украинадаги урушни тугатишга қодир ягона шахс эканини айтди.