АсосийЖамият

Нукусда тадбиркорни “чув туширмоқчи” бўлган солиқчилар қўлга тушди

Пора билан қўлга тушган солиқчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Нукусда тадбиркорни “чув туширмоқчи” бўлган солиқчилар қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг 2 нафар бош инспектори Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият фаолиятини текшириш давомида, гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилгани аниқланганлигини айтиб, ушбу суммани 34 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади. 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспекторлар тамагирлик йўли билан 700 АҚШ доллари ва 15 млн сўм пул маблағини ўртада воситачилик қилган собиқ солиқ идораси ходими орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан учала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди ҳоким ёрдамчилари ободонлаштириш бошқармаларига раҳбарлик қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Энди ҳоким ёрдамчилари ободонлаштириш бошқармаларига раҳбарлик қилади

    2026 йил 1 январдан бошлаб туман ва шаҳар бюджетлари харажатларини камайтириш тақиқланади.

    'Андижонда ИИО ходими ва университет менежери пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:36

    Андижонда ИИО ходими ва университет менежери пора билан ушланди

    ИИО ходими тегишли тартибда ишдан бўшатилган.

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир, баъзиларида эса қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:38

    Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир, баъзиларида эса қор ёғади

    28 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ижтимоий реестрдаги оилаларга “болалар пули” тўлашнинг янги тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2025 16:07

    Ижтимоий реестрдаги оилаларга “болалар пули” тўлашнинг янги тартиби белгиланди

    Президент фармонига кўра, эндиликда болалар нафақаси оиланинг ижтимоий тоифаси ва бандлик ҳолатига қараб белгиланади.

    'Тошкентда банкоматдан пул ўмармоқчи бўлган йигит қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2025 14:57

    Тошкентда банкоматдан пул ўмармоқчи бўлган йигит қўлга тушди

    Банкоматга 30 млн сўмлик зарар етказилган бўлиб, унинг ичида жами 552 млн сўмдан ортиқ маблағ бўлган. Йигитга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 27.12.2025 12:42

    Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар 41,2 млн сўмдан жаримага тортилди

    Шунингдек, улар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бир томонлама бекор қилинган.