Ўзининг “Энди севмагандай”, “Иллюзия” каби тароналари билан мухлислари қалбидан жой олган ва ижодида бироз танаффус олган хонанда Камилла яна ижодга қўл урди.
У Янги йил байрами арафасида ўзининг янги “Новий год” қўшиғини тақдим этди. Хонанда мазкур клипда иштирок этиш учун барчага бирдай имкон борлигини маълум қилди.
“Танлов эълон қиламан. “Новий год” таронасига селфи ёки видео суратга олинг - куйланг, рақсга тушинг, қувонинг, арча ясатинг, машина ҳайданг, сайр қилинг... Қаердалигини аҳамияти йўқ, ишда, мактабда, кўчада, касалхонада, машинада, институт ёки дўконда... Ким биланлиги ҳам аҳамиятсиз, дўстлар, яқинлар, ҳайвонлар, оддий ўткинчилар... Энг асосийси видеони горизонтал ҳолатда суратга олинг. Сиз юборган видеони янги клипга қўшишдан ҳурсанд бўламан. Видеони kamilla@pomidor.uz электрон манзилига юборасиз. Интизорлик билан кутаман”, деб ёзади Камилла.





