Бу ҳақда воқеа жойидан Таиланд давлат телеканали Thai PBS хабар берди. Таиланд Мудофаа вазири Наттхапхон Накпханит ва Камбоджа Мудофаа вазири Теа Сейха 27 декабрдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режими қайта жорий этилишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади.
Таиланд ва Камбоджа чегарасида оғир ҳарбий техника, артиллерия ва авиация қўлланган қуролли тўқнашувлар 7 декабрь куни қайта бошланган эди. Таиланд Қуролли кучлари маълумотига кўра, 22 декабрь ҳолатига 22 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ киши яраланган. Камбоджа расмийлари эса 30 нафар тинч аҳоли вафот этгани ва 87 киши жароҳат олганини маълум қилган. Чегара ҳудудларида ҳар икки томондан 400 мингдан ортиқ одам уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган.





