АсосийЖамият

9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади

Олийгоҳларга кириш истагида бўлмаган ёшлар техникумларга юборилади.

'9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади'ning rasmi

Яқинда техникумларга замонавий қиёфа ва янгича муҳит олиб кириш бўйича беш йиллик дастур тасдиқланди 
 
“Менинг ниятим – ёшларимиз талаб юқори бўлган касблар бўйича дунёда рақобатдош бўлсин, керак бўлса, бошқалардан бир поғона устун турсин. Ушбу мақсадга эришиш йўлида касбий таълимнинг энг муҳим бўғини бўлган техникумларни янги сифат босқичига олиб чиқамиз”,
 – деди Президентимиз. 
 
Бунинг учун 2026 йилдан бошлаб ҳар йили камида 100 тадан техникум тўлиқ таъмирланиб, технологик ва талаб юқори бўлган касбларга мос ҳолда жиҳозлаб борилади. 
 
Германия, Швейтсария, Буюк Британия, Хитой, Корея каби давлатларнинг илғор таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар сони 100 тага етказилади. 
 
2026 йилда 7 та вилоятда, 2027 йилда эса қолган ҳудудларда Илғор касбий маҳорат техникуми ва “Касблар шаҳарчаси” фаолияти йўлга қўйилади. 
 
Илғор касбий маҳорат техникумлари ҳудуддаги бошқа техникумлар учун методик ва амалиёт базаси сифатида фаолият юритса, “Касблар шаҳарчаси” мактаб ўқувчиларини қурилиш, сервис, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, “яшил” энергетика каби соҳалардаги замонавий касбларга йўналтиришга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокурорлар Юн Сок Ёль учун 10 йил қамоқ жазосини сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Прокурорлар Юн Сок Ёль учун 10 йил қамоқ жазосини сўради

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёльга нисбатан махсус прокуратура томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш сўрови киритилди.

    'Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаси давомида комплаенс хизматига алоҳида урғу берди.

    'БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:31

    БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради

    Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ, Пунғон – Наманган ва Қарши – Шаҳрисабз йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган 800 километр йўллар қурилиши бошланади.

    'Тошкентнинг янги йил арчаси дунё рейтингидан жой олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:25

    Тошкентнинг янги йил арчаси дунё рейтингидан жой олди

    Шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, пойтахтимизни йирик мегаполисларга қўшади.

    'Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади

    Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилади.

    'Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади — Шавкат Мирзиёев

    Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдошни фазога учиради.