Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, иқтисодиётда энг катта талаб яратадиган уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади.
Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2 триллион 700 миллиард сўм субсидия берилади.
Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилади.
Келгуси йилда 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жой барпо этилиши рўзғор учун зарур истеъмол товарларига талабни ошириши табиий, албатта. Бу талабни молиявий манбалар билан таъминлаш мақсадида 2026-йилда 125 триллион сўмлик истеъмол кредити ажратилади.
Умуман, 2026-йилда қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга кўпайтириб, 30 миллиард долларга етказиш режа қилинган.
Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади
Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилади.






