АсосийЖамият

Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади — Шавкат Мирзиёев

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдошни фазога учиради.

'Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Айни вақтда бўлиб ўтаётган мурожаатнома давомида Ўзбекистон президенти сунъий интеллект билан ёнма-ён юрадиган космик соҳадаги тадқиқотларни ривожлантириш, йўлдошли алоқа технологияларини жорий этиш борасида катта қадамлар ташланаётганини маълум қилди.

2028 йилда Самарқандда “Халқаро астронавтика конгресси” ўтказилишига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

“Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик.

Бу – Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик ривожланишига, умуман, миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради, деб ишонаман”,
 – деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар