АсосийДунё

Бразилиялик ёш гимнастикачи 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Бразилиянинг истиқболли бадиий гимнастикачиларидан бири бўлган Изабел Марсиняк 18 ёшида вафот этди.

'Бразилиялик ёш гимнастикачи 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Расмий баёнотда спортчининг ўлим сабаби очиқланмаган. Бироқ Олимпия ўйинлари расмий сайти ва бир қатор ОАВ хабарларига кўра, Изабел Марсиняк лимфогрануломатоз — лимфа тизимининг онкологик касаллиги билан курашиб келган.

Федерация марҳуманинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда бутун гимнастика жамоатчилигига чуқур ҳамдардлик билдирди. Қайд этилишича, унинг спортга бўлган муҳаббати ва қисқа, аммо ёрқин фаолияти кўплаб ёш спортчилар учун илҳом манбаи бўлиб қолади.

Изабел Марсиняк 2021 йилда Бразилия чемпионатида ўсмирлар ўртасида индивидуал кўпкураш ҳамда тўп билан машқда чемпионликни қўлга киритган. У “Агир” клубида фаолият олиб борган, бироқ 2023 йилда соғлиғи сабаб спортни вақтинча тарк этишга мажбур бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия янги миллий валютани муомалага киритмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:42

    Сурия янги миллий валютани муомалага киритмоқда

    Янги пул бирлиги молиявий мустақиллик ва иқтисодий тикланиш рамзи сифатида тақдим этилди.

    'Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 20:42

    Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди

    “Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильмидаги бош роли билан танилган Вера Алентова ҳаётдан кўз юмди.

    'Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 15:26

    Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди

    Афғонистон томондан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган шахслар билан тўқнашувда Тожикистоннинг икки нафар чегарачиси ҳалок бўлди.

    'КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 14:49

    КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихида илк бор атом энергетик қурилмасига эга сувости кемасини кўздан кечирди.

    'Нигерияда масжид портлади'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 10:42

    Нигерияда масжид портлади

    Ҳодиса ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.

    'Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 10:28

    Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди

    Қор барсини ноқонуний овлаш, сақлаш ёки сотиш учун жарима ва қамоқ муддатлари оширилди.