АсосийДунё

Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади

Москва Киев тақдим этган ҳужжатни тўлиқ рад этмасдан, уни кейинги музокаралар учун асос сифатида кўриб чиқмоқчи.

'Россия Украина таклиф этган 20 бандли тинчлик режасини қабул қилмади'ning rasmi

Россия ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленский томонидан илгари сурилган 20 банддан иборат қайта ишланган тинчлик режасини қабул қилмади. Бу ҳақда 24 декабрь куни Bloomberg агентлиги Кремлга яқин манбаларга таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, Москва ҳужжатни «бошланғич нуқта» деб ҳисобламоқда, аммо унда Россия учун принципиал аҳамиятга эга қатор масалалар акс этмаган. Хусусан, Кремл Украина Қуролли кучлари сони ва имкониятларига қўйиладиган чекловларни кучайтириш, НАТОнинг шарққа кенгаймаслиги бўйича кафолатлар ҳамда Украинанинг нейтрал мақомини мустаҳкамлашни талаб қилмоқда.

Шунингдек, Россия рус тили мақомини кафолатлаш, санкцияларни бекор қилиш ва Ғарбда музлатилган Россия активлари тақдирига ойдинлик киритиш масалаларини ҳам кўтарган. Шу билан бирга, Москва режани бутунлай рад этиш ниятида эмас ва таклифларни “совуққонлик билан” ўрганишга тайёр эканини билдирган.

    Бошқа янгиликлар