Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ва унинг рафиқаси Жоржина Родригес Қизил денгиз ҳудудида жойлашган The Red Sea Residences мажмуасидан икки ҳашаматли виллани сотиб олди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу масканга фақат чартер қайиқ ёки гидросамолёт орқали етиб бориш мумкин бўлиб, у юқори даражадаги махфийлик ва хотиржамликни таъминлайди.
Роналдунинг айтишича, Қизил денгизнинг бетакрор табиати уларни илк ташрифдаёқ ўзига ром этган.
Нашрга кўра, жуфтлик бу ерда бир неча йилдан буён ҳордиқ чиқариб келган ва эндиликда уч хонали ҳамда икки хонали иккита виллага эгалик қилган.
Ушбу қарор оиланинг тинч муҳитда, бегона нигоҳлардан йироқда дам олиш истаги билан боғлиқ экани таъкидланмоқда.
The Red Sea Residences раҳбарияти Роналду оиласининг танлови ҳудуднинг ҳашамат, табиат ва махфийлик уйғунлигини яна бир бор намоён этганини қайд этган.






