АсосийДунё

Исроил ва АҚШ Эронга нисбатан янги ҳарбий зарбаларни муҳокама қилмоқда

Исроил Бош вазири АҚШ президенти билан Эронга қарши эҳтимолий янги ҳарбий амалиётларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

'Исроил ва АҚШ Эронга нисбатан янги ҳарбий зарбаларни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

NBC News хабарига кўра, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ Президенти Дональд Трампни Эрон баллистик ракеталар дастурини кенгайтираётгани ҳақида огоҳлантирмоқчи ва бунга жавобан янги зарбалар зарурлигини асослаб бермоқчи.

Исроил томони Теҳрон баллистик ракеталар ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 3 мингтагача етказиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Шунингдек, Эрон АҚШ июнь ойида зарба берган уранни бойитиш объектларини тиклаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам хавотир уйғотмоқда.

Манбаларга кўра, Трамп ва Нетаняху декабрь охирида АҚШнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашиши мумкин. Ушбу учрашувда Эрон ҳаракатлари нафақат Исроил, балки бутун минтақа ва АҚШ манфаатлари учун таҳдид экани муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида Эрон–Исроил можаросига АҚШ ҳам қўшилиб, Эрондаги Фордо, Натанз ва Исфахон ядровий объектларига зарба берган эди.

    Бошқа янгиликлар