Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабар берди. Унда қайд этилишича, Самарқанд вилоятида ўтказилган галдаги назорат тадбирида яна бир ноқонуний ҳолат фош этилди.
Унга кўра, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Р.A. ўз хонадони ҳудудида иссиқхона ташкил этган ва у бунда лойиҳа-техника ҳужжатлари ва шартномаларни расмийлаштирмасдан, ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида 1 миллиард 239 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






