АсосийЖамият

Ўзбекистонлик аёл Покистонда ҳибсда сақланмоқда

Аёл гиёҳванд моддалар билан шуғулланган гуруҳга турмуш ўртоғи билан шерикликда гумонланиб, ҳибсга олинган.

'Ўзбекистонлик аёл Покистонда ҳибсда сақланмоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ходими Карачи шаҳрида жойлашган Марказий аёллар қамоқхонасига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА. 

Ташриф давомида мазкур муассасада вақтинча сақланаётган ватандошимиз билан суҳбат уюштирилди.

Ҳамюртимиз Покистонга 2024 йил декабрда Малдив фуқароси бўлган шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан тадбиркорлик қилиш мақсадида келган. У шу йил январь ойида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган гуруҳга турмуш ўртоғи билан шерикликда гумонланиб, ҳибсга олинган ва Карачи шаҳридаги Марказий аёллар қамоқхонасига жойлаштирилган. Айни пайтда суд жараёни давом этяпти.

Ҳамюртимиз хорижлик турмуш ўртоғининг ёлғон ваъдаларига ишониб, Покистонга келгани ва гиёҳванд моддалар савдосига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаган ҳолда элчихонага озодликка чиқишига ёрдам сўраб мурожаат йўллаган.

Ўзбекистон дипломатлари фуқаромизнинг мурожаати асосида у билан бир неча бор суҳбат ўтказди. Тергов тафсилотлари ўрганилди ва суд жараёни кузатиб борилмоқда. 

Ватандошимизнинг айтишича, дипломатик ваколатхона ходимларининг мазкур ишга аралашувидан сўнг, унга қўйилган айбловлар яна-да холис кўриб чиқиляпти.

 “Ўзбекистон Элчихонаси кўмагида менга янги адвокат ёлланди. Мен ўзимни бутунлай айбсиз, деб биламан. Афсуски, турмуш ўртоғимнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, ўз Она Ватанимни ташлаб бу ерларга келиб, шу ҳолатга тушиб қолдим. Мамлакатимиз дипломатлари менинг ҳолимдан доим хабар олиб турибди. Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбарига ва дипломатларимизга хорижий давлатда бўлган фуқаросини ўз ҳолига ташлаб қўймагани ва менинг озодликка чиқишим учун амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман”, – деди у.

Учрашув давомида ватандошимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийим кечаклар ва пул маблағи берилди.

Юртдошимизга Покистон томонидан ажратилган адвокат мазкур ишни кўриш жараёнида сусткашликка йўл қўйгани учун у билан келишув бекор қилиниб, Элчихона томонидан бошқа адвокат ёлланди.

Сафар давомида ушбу адвокат билан ҳам мулоқот ўтказилди. Янги жалб қилинган адвокат ватандошимизнинг озодликка чиқиш имконияти юқори эканини маълум қилди. Таъкидлашича, ҳамюртимизнинг малдивлик турмуш ўртоғи ҳам унинг айбсизлигини тасдиқлаган ва хотинининг озодликдан чеклаш даври учун маънавий зарарни қоплаб беришга ва ўзи қонуний жазо олишга тайёрлигини билдирган. 

Хизмат сафари давомида, элчихона ходими Карачи шаҳридаги Марказий аёллар қамоқхонаси раҳбари билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида, муассасада бўлган юртдошимизнинг ҳолати муҳокама қилинди. Уни тез орада Ўзбекистонга, яъни яқинлари олдига қайтариш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Муассаса раҳбарининг айтишича, юртдошимиз ўзининг одоб-ахлоқи, тарбияси, атрофидагиларга бўлган муносабати билан бошқалардан ажралиб туради.

“Ўзбекистон фуқаросининг иши бўйича суд жараёни давом этаётгани учун у мазкур муассасада вақтинча сақланмоқда. Унинг хулқ-атвори жуда яхши. Бошқалар билан тез тил топишиб кетади. Хонадошларига эса жуда меҳрибон. Биз унинг суд залидан озодликка чиқишини чин дилдан истаймиз”, – деди муассаса раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:43

    Янгийўлда автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди

    Вилоят ЙҲХБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Электрон рецепт тизими бўйича call-марказ ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:56

    Электрон рецепт тизими бўйича call-марказ ишга туширилди

    Пойтахтда ва тажриба-синов ҳудудларида аҳоли мурожаатлари 1003 орқали қабул қилинмоқда.

    'Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга 30 кунгача бепул бошпана берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:06

    'Римда Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" — 2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Римда Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" — 2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди

    Саида Мирзиёева ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганидан мамнун эканини билдирди.

    '"Формула-1" юлдузи Шарл Леклер Ислом цивилизацияси музейига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    "Формула-1" юлдузи Шарл Леклер Ислом цивилизацияси музейига ташриф буюрди

    "Скудериа Феррари" жамоасининг "Формула-1" чемпиони Шарл Леклер Ислом цивилизацияси маркази музейидан ҳайратда қолди.

    '"Электрон рецепт тизими контрафакт дори воситалари савдосининг олдини олади"'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:35

    "Электрон рецепт тизими контрафакт дори воситалари савдосининг олдини олади"

    Нега электрон рецепт тизимига ўтилиши ҳақида изоҳ берилди.