АсосийShou-biznes

Лола онаси учун сотиб олган Янги йил совғаси ҳақида маълум қилди

Хонанда Лола ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Янги йил байрами ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдирди ва байрамда онасига нима совға қилишини айтиб ўтди. 

“Қизлар, биласизми мен учун Янги йил байрамидаги энг яхши нарса нима? Бу байрамни кутиб роҳатланиш! Бу столдаги мандаринлар, бу болалик ҳиди, бу барча оила аъзолари билан уйни безатиш, бу ҳамма ердаги шамлар ва албатта совғалар! Янги йил байрами арафасида шаҳримизда ҳаёт қайнайди. Ҳамма янги йилга тайёргарлик кўради, яқинларини хушнуд этиш учун уларга совға тайёрлашади”,—деб ёзади Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида. 

Лоланинг айтишича, у пойтахтдаги оёқ кийим дўконларидан биридан онасига чиройли оёқ кийими сотиб олган. 

“Онажонимга совға танладим. Энди Янги йилгача кутишга сабрим етмай, бу гўзалликни совға қилиб қўйишга қўрқяпман”,—дейди Лола.

Бошқа янгиликлар