АсосийДунё

Гоада тунги клуб ёниб кетди

Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 25 киши ҳалок бўлди.

'Гоада тунги клуб ёниб кетди'ning rasmi

Ҳодиса машҳур “Birch By Romeo Lane” тунги клубида тонг олдида юз берган. Ёнғин оқибатида 25 киши ҳаётдан кўз юмди — уларнинг кўпи клубда ишлаган мигрант ходимлар, беш нафари эса сайёҳлар эди. Клуб менежери ҳибсга олинган, эгаси қидирилмоқда.

Жҳаркҳандлик ака-ука Бинод ва Прадеэп Маҳто ошпаз бўлиб ишлаётган, келаси йилда тўй қилишга ҳозирлик кўраётган эди. Уларнинг тобути душанба куни ватанга етиб келди.

Рождествода уйига қайтишни режалаштирган 22 ёшли Моҳитнинг онаси эса ўғли билан сўнгги бор гаплашиб улгурганини айтиб, оҳу зор бўлмоқда.

Уттаракҳандлик Сатиш Рана атиги икки ой олдин Гоага иш излаб борган эди, унинг ўлими бутун қишлоқни мотамга чўмдирди.

Карнатакалик 25 ёшли дата-мутахассис Ишақ дўстлари билан саёҳатда бўлган, ёнғин пайтидаги талваса сабаб ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Диллилик бир оила аъзолари ҳам ёнғинда жон берди, фақат бир аёл тирик қолган. Бу уларнинг Гоага илк саёҳати бўлгани маълум қилинди.

Ҳокимият ёнғиннинг сабабини ва хавфсизлик қоидалари бузилган-бузилмаганини ўрганмоқда. Аммо оила аъзолари учун бу суриштирувлар яқинларини қайтара олмайди — фожиадан кейин бутун ҳудуд мотамга чўмган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 16:46

    АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда

    2026 молиявий йил учун АҚШ мудофаасига 901 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган

    'Суданлик жангарилар уч ҳафта ичида неча нафар кишини ўлдиргани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 15:20

    Суданлик жангарилар уч ҳафта ичида неча нафар кишини ўлдиргани очиқланди

    Воқеалар аҳолининг ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилмоқда.

    'Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 15:08

    Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди

    Ҳодиса тасвирлари интернетда тез тарқалди.

    'БМТ гуманитар эҳтиёж ошганига қарамай, ёрдам сўрови қисқартирилди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 12:04

    БМТ гуманитар эҳтиёж ошганига қарамай, ёрдам сўрови қисқартирилди

    Маблағ танқислиги сабаб БМТ 2026 йил учун аввалгидан икки баравар кам — 23 миллиард долларлик гуманитар ёрдам сўраш билан чекланмоқда.

    'Грузия 1 январдан чет элликлар учун мажбурий тиббий суғурта жорий қилади'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 09:41

    Грузия 1 январдан чет элликлар учун мажбурий тиббий суғурта жорий қилади

    Мамлакатга киришда турист ва меҳмонлардан амбулатория ҳамда стационар хизматларни ўз ичига олган суғурта полиси талаб этилади.

    'Бенин армияси ҳокимиятни эгаллаб, президентни ҳокимиятдан четлатди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 21:29