Google ўзининг анъанавий “Yil yakuni” ҳисоботини эълон қилди. Унда фойдаланувчилар томонидан 2025-йил давомида энг кўп изланган хабарлар, воқеалар, шахслар ва трендлар ҳақида статистика жамланган. Шу билан бирга, Википедия ҳам йил давомида энг кўп ўқилган мақолалар ва таниқли шахслар рўйхатини тақдим этди.
Икки платформанинг маълумотлари жаҳон маданияти, сиёсат, кино, мусиқа ва турли ижтимоий жараёнларга бўлган қизиқиш қандай ўзгарганини яққол намоён қилади. 2025-йил глобал трендларининг шаклланишига оммавий ахборот, технологиялар, йирик сиёсий воқеалар ва интернет-ҳодисалар кучли таъсир кўрсатгани кузатилди.
Қуйида Google ва Википедиянинг йиллик рейтинглари асосида 2025-йилдаги энг муҳим мавзулар ва улар ортидаги тенденциялар таҳлил қилиб берилган.






