АсосийЖамият

АЁҚШларда сифатсиз бензин сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқдв

Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида АЁҚШларда тезкор назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

'АЁҚШларда сифатсиз бензин сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқдв'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 ноябридан 2 декабригача ўтказилган назорат тадбирлари доирасида 90 та АЁҚШдан 191 та намуна олинди. Таҳлил натижаларидан маълум бўлишича, 23 та ҳолатда жами 306 430 литр нефть маҳсулотлари давлат стандартларига жавоб бермаслиги — яъни сифатсиз экани аниқланган.

Маълумот ўрнида, шу йил давомида нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати жараёнида 632 та объект ўрганилган. Уларнинг 210 тасида 8 576 466 литр сифатсиз ёнилғи аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

Аниқланган камчиликлар бўйича кўрсатмалар берилиб, маҳсулот сифатини тиклаш жараёни назоратга олинган. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, назорат тадбирлари изчил давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энг "оғир" туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти ўзгарган — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:48

    Энг "оғир" туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти ўзгарган — Президент

    Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

    'Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги маҳаллалардан бирида бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги маҳаллалардан бирида бўлди

    Президент Бўстон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини бориб кўрди.

    'Президент Сирдарёдаги "Invest Asia" корхонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:38

    Президент Сирдарёдаги "Invest Asia" корхонасига ташриф буюрди

    Ҳозирда ички бозордаги полипропилен қоп ва юмшоқ контейнерларнинг 60 фоизи, стретч плёнкаларнинг 40 фоизи айнан шу корхона ҳиссасига тўғри келади.

    'Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди

    Тошкент шаҳрида экологияни асраш юзасидан чора-тадбирлар асосида қурилиш объектларида ўрганишлар ўтказилди.

    'Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда

    Австралиянинг "Micromine Australia Pty Ltd" компанияси ва НИТУ "МИСИС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида кон-металлургия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида йирик шартнома имзоланди.