АсосийЖамият

Энди аэропорт ва вокзалда хориждан қайтганлар учун ОИВ экспресс-тест автоматлари ўрнатилади

Ушбу тестерлар ихтиёрий ва бепул.

'Энди аэропорт ва вокзалда хориждан қайтганлар учун ОИВ экспресс-тест автоматлари ўрнатилади'ning rasmi

Йил якунигача Тошкент халқаро аэропорти ва марказий темирйўл вокзалида хориждан қайтганлар учун ОИВга бепул экспресс-тест берувчи тестоматлар ўрнатилади. Ушбу тестерлар ихтиёрий ва бепул.

Бу ҳақда ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳром Игамбердиев маълум қилди.

Марказ директорининг сўзларига кўра, охирги йилларда ОИВга чалинаётганларнинг 30−35 фоизини 3 ой ва ундан кўп муддатда хорижда бўлиб қайтган фуқаролар ташкил этмоқда. Шу сабабли ҳам бепул экспресс-тестлар мазкур қатлам учун йўлга қўйиляпти.

«Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, кўпроқ хориждан қайтган фуқароларни текширишимиз керак. Профилактик чора-тадбирлар, тарғибот ишларига ҳам катта аҳамият қаратганмиз. Жорий йил якунигача халқаро аэропорт ва марказий темирйўл вокзалида махсус тестоматлар ўрнатилиши режалаштирилган. Мазкур пилот лойиҳа доирасида чет элдан қайтган фуқаролар ўзини текшириши, яъни сўлак тестларини топшириб, ўз статусини билиб олиши мумкин», — дейди Баҳром Игамбердиев.

«Хоҳловчи фуқаролар аэропорт ёки вокзалнинг ўзидаёқ рўйхатдан ўтади. Жараён электрон тарзда бўлиб, бунга кўп вақт кетмайди. Фуқаро сўлак тестини ўзи билан бирга олиб кетиб, уни яшаш жойида амалга оширади, натижаси бўйича бизга маълумот беради. Агар тажриба-синов лойиҳаси ўз самарасини берса, келгусида бундай тестоматларни кўпайтирамиз», — дейди ОИТСга қарши курашиш маркази директори.

Марказнинг бўлим мудири Фаррух Ҳамроевнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа бўйича Uzbekistan Airports ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишувга эришилган, яъни қурилмалар ўрнатиш учун аллақачон майдонлар ажратилган. Ҳатто тестоматлар хариди учун буюртма берилиб, маблағ ҳам тўланган. Яқин орада ушбу қурилмалар етиб келиши ва ўрнатилиши кутилмоқда.

«Мамлакат ичида яшаётган аҳоли учун ОИТС марказлари, поликлиникаларда ишонч ҳамда аноним хоналари мавжуд. Исталган пайтда кириб, ОИВ учун тест топшириш мумкин. Бироқ чет элдан келаётганлар орасида ОИВ инфекцияси кўп аниқланаётгани боис уларга кўпроқ аҳамият қаратилмоқда. Хориждан қайтган фуқаро ҳеч қачон ОИТС маркази ёки поликлиникага тўғри бормайди. Уларга қулайлик яратиш мақсадида ОИВга эскпресс-тестларни аэропорт ёки вокзалдан олиб кетиш имкониятини тақдим қилмоқчимиз. Бу ҳам самарали профилактик тадбирларнинг бири ҳисобланади», — дейди у.

«Тестоматлар хориждан қайтган фуқаролар бевосита тўқнашадиган, уларнинг кўзи тушадиган нуқталарга қўйилади. Қурилманинг ичида махсус қадоқланган пакетда тест бўлади. Одамлар бошланғич экранга тегиниб, қурилманинг сканер жойига паспортини қўяди. Ҳужжат сканерлангач, автомат тест чиқариб беради. Тест қадоқланган ҳолатда бўлиб, уни исталган жойда ишлатса бўлади. Бир одам фақат битта тест олади. Текширувлар барчаси аноним тарзда амалга ошади. Бизга фуқаронинг жинси ва ёши ҳақидаги маълумотлари кўринади, холос», — дейди Фаррух Ҳамроев.

Унинг тушунтиришича, тестдан қандай фойдаланиш тўғрисида видео қўлланмалар ҳам тайёрланади, уларни қурилма устидаги QR-код орқали кўриб, тушуниб олиши мумкин бўлади.

«Сўлак орқали ОИВни аниқлайдиган мазкур тестга тиббиёт ходими керак бўлмайди. Фуқаро ўзини ўзи текшира олади, бу — жуда оддий жараён», — дейди марказ расмийси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги маҳаллалардан бирида бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги маҳаллалардан бирида бўлди

    Президент Бўстон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини бориб кўрди.

    'Президент Сирдарёдаги "Invest Asia" корхонасига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:38

    Президент Сирдарёдаги "Invest Asia" корхонасига ташриф буюрди

    Ҳозирда ички бозордаги полипропилен қоп ва юмшоқ контейнерларнинг 60 фоизи, стретч плёнкаларнинг 40 фоизи айнан шу корхона ҳиссасига тўғри келади.

    'Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди

    Тошкент шаҳрида экологияни асраш юзасидан чора-тадбирлар асосида қурилиш объектларида ўрганишлар ўтказилди.

    'Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда

    Австралиянинг "Micromine Australia Pty Ltd" компанияси ва НИТУ "МИСИС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида кон-металлургия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида йирик шартнома имзоланди.

    'Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент

    Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи бошланди. Сафарнинг биринчи манзили "River Med Pharm" корхонаси бўлди.

    'Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Жанубий Кореяда E-7 ва E-9 визалари билан ишлаётганлар орасида норасмий ишларга ўтиб кетиш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.