АсосийЖамият

Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда

Австралиянинг "Micromine Australia Pty Ltd" компанияси ва НИТУ "МИСИС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида кон-металлургия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида йирик шартнома имзоланди.

'Австралия компанияси Ўзбекистон олийгоҳининг илмий салоҳиятига 2 млн доллардан ортиқ сармоя киритмоқда'ning rasmi

Эришилган келишувга мувофиқ, хорижий инвестор ўз маблағлари ҳисобидан МИСИС филиали негизида умумий қиймати 2,1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган сунъий интеллектга жорий этилган ва бугунги кунда энг илғор ўқув-таълим IT лаборатория платформасини яратди.

Ушбу IT лаборатория платформаси ер ости конларини режалаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ечим бўлиб, муҳандисларга барча тафсилотларни ҳисобга олган ҳолда реал ва амалга ошириш мумкин бўлган режаларни яратишга ёрдам беради. "Micromine" компаниясининг замонавий технологиялари ва махсус сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда, мураккаб ер ости шароитларини юқори аниқликда моделлаштириш орқали режалаштиришда фундаментал ёндашувни қўллаш имконини беради.

Тақдим этилган имкониятлар талабаларга замонавий касбий дастурий таъминот билан ишлашга имкон беради, кончиликнинг ахборот технологияларини ўрганиш бўйича тайёргарлик сифатини ва битирувчиларнинг меҳнат бозорида, шунингдек, умуман саноатда рақобатбардошлигини оширади.

Хорижий инвестор вакиллари университетнинг таълим ва илмий инфратузилмасини ривожлантиришни сармоявий қўллаб-қувватлашда, шунингдек, тоғ-кон саноатида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва рақамли имкониятларни кенгайтиришда давом этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Австралиянинг "Micromine" компанияси 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда геология-қидирувдан тортиб конларни режалаштиришгача бўлган тоғ-кон саноатининг бутун занжири учун дастурий таъминотнинг дунёдаги энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Компания 90 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади, 50 дан ортиқ конлар ва 3000 дан ортиқ турли лойиҳалари мавжуд. Жумладан, Европа Иттифоқи, Америка, Африка ва Марказий Осиё мамлакатларида, шунингдек, Россия, Австралия, Канада, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда.

Эслатиб ўтамиз, "МИСИС"нинг Олмалиқ филиали 2018 йилда Ўзбекистон ва Россия президентлари ташаббуси билан ташкил этилган. Филиални ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3153-сонли ва 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сонли қарорлари билан расмийлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Тошкентдаги 4 та қурилиш объектида иш тўхтатилди, 47 киши огоҳлантирилди

    Тошкент шаҳрида экологияни асраш юзасидан чора-тадбирлар асосида қурилиш объектларида ўрганишлар ўтказилди.

    'Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Сирдарёга катта режалар билан келганмиз — Президент

    Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи бошланди. Сафарнинг биринчи манзили "River Med Pharm" корхонаси бўлди.

    'Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Жанубий Кореяда E-7 ва E-9 визалари билан ишлаётганлар орасида норасмий ишларга ўтиб кетиш ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда.

    'Ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:29

    Ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши айтилди

    Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун маблағлар Давлат мақсадли жамғармасига экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ажратилади.

    'Андижонда "тандирбузар" ҳоким "ҳайфсан" олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:52

    Андижонда "тандирбузар" ҳоким "ҳайфсан" олди

    Аввалроқ, Шаҳрихон туманида ҳоким кўрсатмасига асосан, кўчада сомса пиширилаётган тандирларга зарар етказилганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

    'Зироат Мирзиёева 60 ёшни қаршилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Зироат Мирзиёева 60 ёшни қаршилади

    Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева бугун, 4 декабрь куни 60 ёшни нишонламоқда.