АсосийДунё

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 4 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 22:45

    Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

    Тошкентга Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун келган Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегацияси Президент томонидан қабул қилинди.

    'Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 17:33

    Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

    Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.

    'Милей Сайрус турмушга чиқаётганини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 16:56

    Милей Сайрус турмушга чиқаётганини маълум қилди

    Хонанда Макс Морандога унаштирилгани ҳақида биринчи марта очиқ гапирди.

    'Исроил ҳужумида ўтин теришга чиққан икки бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 14:55

    Исроил ҳужумида ўтин теришга чиққан икки бола ҳалок бўлди

    Ғазода “сариқ чизиқ” яқинида юз берган ҳодиса яна тинч аҳоли қурбонлари сонини оширди.

    'Суперлиганинг энг яхши футболчилари эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 14:26

    'АҚШ Лотин Америкасида наркокартелларга қарши зарбаларни кучайтиради'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 14:00

    АҚШ Лотин Америкасида наркокартелларга қарши зарбаларни кучайтиради

    Трамп наркотрафик туфайли ўтган йили 200 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганини қайд этди.