АсосийShou-biznes

Муножот Йўлчиева ва Муяссар Раззоқовалар фониатр ёрдамини юқори баҳолашди (Фото)

Ўзбекистон давлат Консерваториясида Тиббиёт фанлари номзоди, Европа Фониатрлар уюшмаси, Россия “Голос” академияси, Россия оториноларингологлар уюшмаси аъзоси Камола Султанова иштирокида ижодий-амалий учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида Камола Султонова талабаларни қизиқтирган барча саволларга илмий асослар билан жавоб қайтариш билан бир қаторда овозидан шикояти бор талабаларни ҳам кўрикдан ўтказиб керакли тавсия ва кўрсатмалар берди. 

Қайт этиш жоизки, Камола Султонованинг бераётган тавсиялари ҳамда кўрсатаётган амалий ёрдамини Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева ҳамда Муяссар Раззоқовалар жуда ҳам юқори баҳолашди. 

Ижодий учрашув Ўзбекистон давлат Консерваторияси ҳамда “Uni medical care” клиникаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

Фониатр қандай касб?

Жонли ижрода концерт дастурларини ўтказадиган хонандаларда фониатрларнинг хизматига эҳтиёжлари жуда ҳам катта. Фониатр овоз бузилишларини даволаб, унинг имкониятларини кенгайтириш усулларини ўрганиб, амалий чоралар кўрадиган касбдир.

Бошқа янгиликлар