АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 17 даражагача кўтарилади

"Ўзгидромет" 29 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун ҳарорат 17 даражагача кўтарилади'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 29 ноябр мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан эсади, тезлиги 3–12 м/с оралиғида бўлади.

Ҳудудлар бўйича ҳарорат:

Тошкент шаҳри: кечаси 0–2°C илиқ, кундузи 12–14°C илиқ,

Қорақалпоғистон, Хоразм: кечаси 0–5°C совуқ, кундузи 5–10°C илиқ,

Бухоро, Навоий: кечаси -4…+1°C, кундузи 10–15°C илиқ,

Тошкент вилояти, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах: кечаси -3…+2°C, кундузи 10–15°C илиқ,

Қашқадарё, Сурхондарё: кечаси 0–5°C илиқ (айрим жойларда -2°C совуқ), кундузи 12–17°C илиқ,

Андижон, Наманган, Фарғона: кечаси -3…+2°C, кундузи 10–15°C илиқ,

тоғли ҳудудларда кечаси -2…+3°C, кундузи 7–12°C илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар