АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонга 10 ойда неча нафар турист келгани айтилди

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга 197 та давлатдан сайёҳлар келган.

'Ўзбекистонга 10 ойда неча нафар турист келгани айтилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ойда мамлакатга келган туристларнинг 5,27 миллиони эркаклар, 4,45 миллиони эса аёллардир.

Ёш категориялари бўйича энг катта улуш 31–55 ёшдагиларга тўғри келди — 4,88 миллион нафар. 19–30 ёшдагилар 1,59 миллион, 0–18 ёшдагилар 1,28 миллион, 56 ёш ва ундан катталар эса 1,97 миллион нафарни ташкил этди.

Туристлар оқимидаги сезиларли ўсиш мамлакатда туризм инфратузилмаси, авиақатновлар географияси ва визасиз режимлар кенгайишининг натижаси сифатида шарҳланмоқда.

    Бошқа янгиликлар