АсосийSUG'DIYONA

«Кўзларинг севаман, севавераман!» Қароқлар ҳақида 12 факт!

1. Биз бир йилда 10 миллион марта кўзларимизни очиб-ёпамиз!

2.  Барча чақалоқлар туғилганида дунё бир хил рангда кўришади.

3. Кўзларга энг кўп зарар пардоз воситалардан етаркан.

4. Айрим инсонлар кўзларига ёруғлик, ёрқин ранглар тушганда аксиришади.

5. Тилла ранг кўз нурининг тикланишига ёрдам беради. Айниқса, кўп китоб ўқийдиганларга.

6. Эркаклар бургут кўз бўларкан, улар аёлларга қараганда майда ёзувларни ҳам ўқиша оларкан.

7.   Кўзлар битта кул рангнинг 500 та турини ажрата олади.

8. Қабул қиладиган маълуотларимизнинг 80 фоизи айнан кўзлар орқали организмга ўтади.

9. Ер юзидаги жами инсонларнинг фақат 1 фоизигина кўзларининг ранги икки хил бўлади.

10. Жудаям тор кийимлар кийиш кўзлар нурига зарар.

11. Туйғулар жунбушга келганда кўзларимиз юмилиб кетади. Орзу қилганда, жудаям хурсанд бўлганимизда, ширин хаёлларга чўмганда, яхши кўрган инсонимизни бағримизга босганда кўзларимизни юмиб оламиз.

12. 0,12 сония инсон севиб қолиши учун етарли экан. Бир қарашдаги муҳаббат борлиги ҳам қароқларимиз сабаб! 

Бошқа янгиликлар