Англия Премьер-лигаси 17-тур сўнгги турида "Эвертон" жамоаси ўз майдонида "Ливерпуль" футболчиларини қабул қилди. "Гудисон Парк" стадионида бўлиб ўтган Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Аммо ўйин якунида Садио Мане ҳисобни очиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Ушбу гол ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтида қўшиб берилган дақиқаларда киритилди.
Навбатдаги ғалабадан кейин Юрген Клопп жамоаси 37 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Пешқадам "Челси" ҳисобида 43 очко бор.
"Эвертон" – "Ливерпуль" 0:1 (0:0,0:1)
Гол: 0:1 – 90+5 Мане.
"Эвертон" – Стекеленбург (Роблес, 64), Уильямс, Бейнс, Фунес Мори, Коулмэн, Баркли, Гуйе, Маккарти (Бэрри, 46), Леннон, Лукаку, Валенсия (Кэлверт-Льюин, 73).
"Ливерпуль" – Миньоле, Клайн, Ловрен, Клаван, Милнер, Хендерсон, Лаллана (Жан, 82), Мане (Лейва, 90), Вейналдум, Фирмино, Ориги (Старриж, 82).
Огоҳлантиришлар: Ловрен (56), Баркли (68), Коулмэн (69), Гуйе (85).





