Тергов маълумотларига кўра, судья юқори лавозимдаги танишлари орқали фуқароларни Кореяга мавсумий ишчи сифатида жойлаштиришни айтган ва бунга эвазига 15 минг доллар талаб қилган.
У ишлар “тез битиши” баҳонасида 4,1 минг долларни аванс сифатида олган.
Ваъдаси бажарилмаганидан кейин судья олган пулнинг бир қисмини қайтариб бермоқчи бўлган пайтда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






