АсосийЖиноят

Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

Наманган шаҳрида аттестациядан ўтувчи педагогларга масофадан туриб ноқонуний ёрдам кўрсатишга мўлжалланган “бункер” фаолияти аниқланиб, тўхтатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи, бўлим мутахассиси ва уларнинг шериклари ўзаро тил бириктириб, малака тоифаларини белгилаш учун ўтказилган аттестацияга оид тест синовларида ўқитувчиларга моддий манфаат эвазига ёрдам кўрсатиб келганликлари аниқланган.

Тезкор тадбир давомида “бункер” сифатида фойдаланилган хонадон кўздан кечирилди. Унда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи аниқланиб, бир нечта ноутбуклар, 30 дона турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 дона Wi-Fi роутер ва бошқа техник воситалар ашёвий далил сифатида олинди.

Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслар вилоятдаги бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилиб, фақат 2024-йилнинг сентябрь–октябрь ойларида 25 минг доллардан ортиқ маблағ йиғиб олганликлари маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мактаб директори ўринбосари ҳамда “бункер”ни бошқарган 2001-йилда туғилган фуқаро аввал ҳам худди шундай жиноят содир этгани учун жавобгарликка тортилган шахслар ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 21:54

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.

    'Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.11.2025 18:58

    Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 17.11.2025 09:27

    Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси тўхтатилди

    Тезкор тадбирда 475 грамм қуйма олтинни сотмоқчи бўлган 3 нафар фуқаро ушланди.