АсосийДунё

Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди

18 ноябрь куни Исроил армияси Ливан жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли ҳарбий объектларга ҳаводан зарбалар йўллади.

'Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди'ning rasmi

Исроил Мудофаа кучларининг маълум қилишича, зарбалар Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий объектларига қаратилган. Ҳарбий самолётлар Сур шаҳри атрофидаги икки аҳоли пунктига ҳаво ҳужуми уюштирган.

Ливан томони Берған Дейр-Кифа ва Шуҳур аҳоли пунктлари ҳужумға учраганини тасдиқлаган, аммо талафотлар ҳақида ҳали расмий маълумот берилмаган.

18 ноябрь куни кечқурун Исроил Ливандаги Сайда шаҳрида жойлашган Айн-ал-Ҳилве қочқинлар лагерини ҳам ҳаводан ўққа тутган — ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Исроил авиацияси Айната ва Тайр-Фелсай шаҳарларига ҳам зарбалар бергани ҳақида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 27 ноябрда имзоланган ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Исроил уни 4,5 минг мартадан ортиқ бузган. Бундай ҳужумлар оқибатида юзлаб тинч фуқаролар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ливанга қарши амалиётлари 2023 йил октябридан бери давом этиб келмоқда ва 2024 йил сентябрида кенг кўламли урушга айланган. Қонли тўқнашувлар натижасида 4 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 17 мингга яқин киши жароҳат олган.

Исроил ҳозиргача Ливан ҳудудида эгаллаб турган 5 та тепаликни ўз назоратида сақлаб турибди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:41

    Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди

    Энг юқори кўрсаткичлар Африка ва Жанубий Осиёда қайд этилган.

    'Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:04

    Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган

    Мария Захаровага кўра, бу ҳақдаги хорижий ОАВ хабарлари ишончли манбага таянилмаган бўлиши мумкин.

    'Қозоғистонда вирус кескин ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:18

    Қозоғистонда вирус кескин ошди

    Бир қанча мактаблар масофавий таълимга ўтди.

    'Путин: “Ўртача умр давомийлигини 150 йилга етказиш мумкин”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Путин: “Ўртача умр давомийлигини 150 йилга етказиш мумкин”

    Россия президенти сунъий интеллект ва замонавий технологиялар инсоний умрни жиддий узайтириш имконини бераётганини айтиб, 150 йил яшаш эҳтимолини ҳам тилга олди.

    'АҚШ Саудияни “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 19.11.2025 20:34

    АҚШ Саудияни “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” деб эълон қилди

    Трамп Саудия билан стратегик мудофаа шартномасини имзолаб, Қиролликка расман MNNA — “НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи” мақомини берди.

    'Cloudflare’даги узилиш Facebook, X ва ChatGPT фаолиятини издан чиқарди'ning rasmi

    Дунё 19.11.2025 17:57

    Cloudflare’даги узилиш Facebook, X ва ChatGPT фаолиятини издан чиқарди

    Техник носозлик сабаб Cloudflare орқали ишлайдиган бир қатор йирик платформалар дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди.