АсосийДунё

Трамп Саудияга F-35 сотиш ниятини ошкор қилди

Оқ уй—яқин шарқдаги ҳарбий мувозанат ўзгариши мумкин.

'Трамп Саудияга F-35 сотиш ниятини ошкор қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига АҚШнинг энг илғор F-35 ҳарбий самолётларини сотишни режалаштираётганини маълум қилди. У бу ҳақда 17 ноябрь куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбат чоғида айтди.

Трамп 18 ноябрь куни Оқ уйда Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмонни қабул қилиши кутилмоқда. F-35 сотуви амалга ошса, бу Вашингтоннинг ҳозиргача Исроилнинг “сифат жиҳатидан устун ҳарбий имконияти”ни таъминлаш сиёсатига жиддий ўзгариш киритиш бўлиши мумкин.

“Reuters”нинг маълум қилишича, Саудия подшоҳлиги 48 тагача F-35 харид қилиш бўйича АҚШга мурожаат қилган ва потенциал миллиардлаб долларлик битим Пентагондаги асосий босқичлардан ўтган. Саудия бу самолётлар орқали ҳаво кучларини замонавийлаштириш ва минтақавий таҳдидларга, айниқса Эронга қарши туришни мақсад қилган.

Бироқ Конгрессдаги айрим қонун чиқарувчилар бу сотувга қарши чиқиши мумкин — Жамол Қошиқчи қатлидан кейин Саудияга қурол экспорти масаласида кескин танқидлар бўлган.

F-35 — стелс технологиясига эга, душман радарларидан қоча оладиган, дунёдаги энг илғор жанговар учоқлардан бири. Ҳозирча Яқин Шарқда бу тизимга эга ягона давлат — Исроил.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияга кирган мигрантлар сони 1 миллионга камайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:44

    Россияга кирган мигрантлар сони 1 миллионга камайди

    Россияга энг кўп Қозоғистон, шунингдек Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ташриф буюрмоқда.

    'Тўқаев Мирзиёевга миннатдорлик билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:58

    Тўқаев Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

    Қозоғистон президенти Ўзбекистон раҳбарига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик мактуби йўллади.

    'БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:23

    БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади

    Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Дональд Трамп ишлаб чиққан тинчлик режасига халқаро қонунийлик берувчи резолюцияни қабул қилди.

    'Прага марказида ҳукумат шакллантириш жараёнига қарши йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:51

    Прага марказида ҳукумат шакллантириш жараёнига қарши йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди

    Намойишчилар мамлакат сиёсий бошқарувида уюшган жиноятчилик таъсири кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    'Мадина яқинида автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 17.11.2025 17:55

    Мадина яқинида автобус ёниб кетди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан камида 42 нафар зиёратчи ҳалок бўлган.

    'Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё 17.11.2025 17:12

    Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди

    Шайх Ҳасина 2024-йилги талаба қўзғолонини қонли тарзда бостиришда айбдор деб топилди.