АсосийЖамият

Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, шифокорни калтаклади

Рашкчи эр 15 суткага қамалди.

'Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, шифокорни калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда эркак бемор хотинини рашк қилиб шифокорни калтаклагани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, “102” орқали келиб тушган чақирувда шифохонага кўрикка олиб келинган беморнинг яқинлари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Воқеа жойига етиб борган профилактика инспекторлари ҳолатни ўрганиш жараёнида бемор аёлни турмуш ўртоғи ва ўғли шифокор кўригига олиб келгани, кўрик вақтида навбатчи шифокор беморни ўтиришга ёрдамлашиб, қорин соҳасини текшираётган пайт рашк туфайли эри шифокор билан жанжаллашиб кетганини аниқлади.

Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида шифокор суд-тиббий экспертизадан ўтказилди. Экспертиза хулосасига кўра, шифокорда тан жароҳати ёки шикаст излари аниқланмади.

Тўпланган материаллар Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 197 прим 7-моддаси (тиббиёт ходимининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш) талабларини бузган деб топилди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу муқаддас манбанинг муносиб тарзда сақланиши, ўрганилиши ва халқимиз ҳамда жаҳон мусулмонлари учун доимий зиёрат нуқтасига айланиши йўлида иш олиб бормоқда.

    'Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:07

    Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди

    Ушбу коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки киши қамоққа олинган.

    'Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади

    15 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда ўн ойда бюджетга салкам 61 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 14.11.2025 21:04

    Ўзбекистонда ўн ойда бюджетга салкам 61 трлн сўм божхона тўловлари ўтказилди

    Ҳисобот даврида 946 мингдан зиёд божхона юк декларациялари расмийлаштирилгани қайд этилди.

    'Тошкентда эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Жамият 14.11.2025 18:10

    Тошкентда эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди

    Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш - умумий келажак'ning rasmi

    Жамият 14.11.2025 14:02

    Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш - умумий келажак

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий мероси: ягона ўтмиш – умумий келажак” мавзусида Марказий Осиё давлатлари тарихчилари II форуми бўлиб ўтмоқда.