Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг қоидаларини бузгани учун 3 йилга мусобақалардан четлатилди.
Халқаро тест агентлиги (ITA) маълумотича, боксчи 2025 йил 11 июнь куни топширган намунасида тақиқланган метастерон метаболит моддаси аниқланган.
Метастерон — Жаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган анаболик стероид бўлиб, мушак массасини ва кучни оширадиган моддалар қаторига киради.
Спортчи қарорга эътироз билдирмагани сабаб, унинг жазо муддати 4 йил эмас, 3 йил этиб белгиланди.
Муллажоновнинг дисквалификацияси 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача амал қилади. Шунингдек, 2025 йил 11 июндан 22 июлгача бўлган барча натижалари бекор қилинди.
26 ёшли боксчи 2024 йилги Олимпиадада 92 кг вазнда олтин медаль, 2023 йилги жаҳон чемпионатида эса бронза медални қўлга киритган эди.






