АсосийДунё

Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади

адқиқотлар сичқонларда умр кўриш муддатини 9,4 фоизга оширганини ва ҳаёт давомийлигини 64,2 фоизга узайтирганини кўрсатди.

'Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади'ning rasmi

Хитойда Lonvi Biosciences лабораторияси умр кўриш давомийлигини сезиларли оширишга қаратилган инновацион таблеткаларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

 The New York Times хабарига кўра,  “Lonvi Biosciences” жанубий Хитойдаги Шенчжен шаҳрида жойлашган бўлиб, узоқ умр кўриш тиббиёти соҳасига ихтисослашган стартап ҳисобланади. Компания қариш жараёнини секинлаштирувчи таблеткаларни яратди. Уларнинг асосий таркиби узум уруғидан олинган экстрактдан иборат просиянидин С1 (PСС1) бирикмасидир.

 Олимлар тадқиқотлари натижасида PСС1 сичқонларда умр кўриш муддатини 9,4 фоизга ошириши ва ҳаёт давомийлигини қабул қилганидан кейин 64,2 фоизга узайтириши аниқланган.

 Компания техник директори Лю Тсингхуа маълум қилишича, “150 ёшга этиш – бу амалга оширилиши мумкин бўлган мақсад. Яқин йилларда бу ҳақиқатга айланади”.

    Бошқа янгиликлар