Мюнхенлик Circus SE компанияси ишлаб чиқарган робот ошхона инсон аралашувисиз овқат тайёрлайди: масалликларни олади, пиширади, идишларни ювиб, тайёр таомни харидорга узатади.
Тизим соатига 120 та овқат тайёрлай олади, нархлар эса 6 евродан бошланади.
CA-1’нинг янги авлоди сунъий интеллект ёрдамида масалликларнинг ҳолатини кузатиб, чиқиндиларни камайтиради.
REWE компанияси яқин вақтларда бу каби робот ошхоналарни яна икки жойда синовдан ўтказишни режалаштирган.






