Халқаро мутахассислар қайдича, бу вируснинг кенг тарқалиши мамлакатда эмлаш даражасининг пасайиши билан боғлиқ. 2025 йил давомида 5 138 та касалланиш ва 2 та ўлим ҳолати рўй берган. Ҳалок бўлганлар ҳомиладорлик пайтида вирус юқтириб, муддатидан олдин туғилган чақалоқлардир.
Қизамиқ юқори иситма ва тошмалар билан бошланади, кўп ҳолларда тузалади, аммо болалар ва 30 ёшдан ошган катталарда жиддий асоратлари бўлиши мумкин. Мутахассислар оддий эмлаш орқали касалликдан ҳимоя қилиш мумкинлигини эслатади.
Браун университети олими Женнифер Нуззо бу ҳолатни “ташвишли ва уятли” деб баҳолади. Американинг кўплаб давлатлари олдин қизамиқдан ҳоли мақомини олган бўлса-да, Канададаги ҳолат шу мақомни қайта кўриб чиқишга сабаб бўлмоқда.






