Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова оиласида бир вақтнинг ўзида 4 нафар эгизак қизалоқ дунёга келди.
Маълум бўлишича, эгизаклар муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали туғилган. Ҳозирда она ва чақалоқлар шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Бу оилада илгари ҳам 5 нафар қиз фарзанд бўлган бўлиб, эгизаклар туғилгандан сўнг хонадондаги қиз болалар сони 9 нафарга етди.






