АсосийДунё

Ўзбекистон U-17 бугун Панамага қарши майдонга тушади

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

'Ўзбекистон U-17 бугун Панамага қарши майдонга тушади'ning rasmi

Қатарда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, 11 ноябрь куни, гуруҳ босқичининг 3-турида Панама жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси аввалги икки учрашувда бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган — Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ирландияга 1:2 ҳисобида ютқазган эди. Ҳозирча “Ж” гуруҳида Ирландия 6 очко билан пешқадам, Ўзбекистон ва Парагвайда 3 тадан очко, Панамада эса йўқ.

Жамоамиз бугунги баҳсда ғалаба қозонса, 1/16 финалга йўл олиш имкониятини катта даражада оширади.

    Бошқа янгиликлар