АсосийЖамият

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди

Бугунгача чиқинди билан боғлиқ 3,5 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

'Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 2 млрд сўм жариима қўлланилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 ноябрь ҳолатига кўра, чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 миллиард сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, "Халқ назорати" платформаси орқали фуқаролардан экологияга оид 62 863 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шуларнинг 60 906 таси ҳал этилган.

Шунингдек, 812 та махсус техника ёрдамида 585 та маҳалла ҳудудидан 14 минг тонна маиший ва қаттиқ чиқиндилар чиқарилиб, полигонларга жойлаштирилган. 8 573 та кўп қаватли уйлар ҳудуди тозаланган, 2 890 туп дарахт парвариш қилиниб, декоратив шакл берилган.

Гидрообъектлар бўйича ҳам ишлар амалга оширилиб, 12 та ҳудудда 10 км сув ҳудудлари, канал ва дарёлар 315 тонна чиқиндидан тозаланган. Шунингдек, 594 та объектда санитария ҳолати текширилиб, аниқланган 365 та камчилик бартараф этилган.

Экологик тартиб-интизомни кучайтириш мақсадида ҳокимлик томонидан “Toza hudud” ва “Toza poytaxt” лойиҳалари доирасида махсус штаб ташкил этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:28

    Браконерликка қарши курашиш ойлиги эълон қилинди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республикада ноябрь ойи "Браконерликка қарши курашиш" ойи деб белгиланди.

    'Сурхондарёда мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:19

    Сурхондарёда мактаб директори ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

    Бунга директорнинг лавозимдан олингани сабаб бўлган.

    'Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    Ушбу мансабдор шахслар аввал ҳам судланган бўлиб, ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

    'Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин чиқди

    5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ёнғинни ўчиришга бир соатдан кўпроқ вақт сарфланган.

    'Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:07

    Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик эркак қамалди

    50 ёшли наманганлик эркак мина портлаши оқибатида жароҳатланиб, Ўзбекистонга қайтган.

    'Андижонда бир гуруҳ қизлар тенгдошини самосуд қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:05

    Андижонда бир гуруҳ қизлар тенгдошини самосуд қилди

    Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.