АсосийЖиноят

Сифатсиз дорилар сотуви аниқланди

Умумий баҳоси 163,6 млн сўмлик маҳсулот ушлаб қолинди.

'Сифатсиз дорилар сотуви аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари билан шуғулланиб келган М.А. “А.Икромов” ва “Саодат” МФЙ ҳудудидаги хонадонларда хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 163,6 млн сўмлик 11 турдаги жами 2 411 қути дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.

    'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 11:15

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

    Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.