АсосийЖамият

Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр токидан узилмайди

2025 йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб чиқиндидан қарзи бор хонадонлар электр таъминотидан узиб қўйилиши ҳақида хабарларга аниқлик киритилди.

'Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр токидан узилмайди'ning rasmi

Бугун, 6 ноябрь куни  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Электр энергия сотишни автоматлаштириш маркази” филиалида пресс-тур ташкил этилди.

Унда, ижтимоий тармоқларда 2025 йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистонда чиқиндидан қарзи бор хонадонлар электр таъминотидан узиб қўйилиши ҳақида хабарларга аниқлик киритилди.

Масъуллар журналистларга маълум қилишича, вазият аҳоли орасида, шунингдек, ОАВда нотўғри талқин қилинмоқда.

"Аслида бу сал бошқачароқ, яъни президентининг 5-сонли фармони бор. Бу фармонда шу чиқинди тўловларини тартибга солиш, тўлов интизомини шакллантириш мақсадида вазифа юклатилган. Бу шундан иборатки, агар чиқиндидан қарзингиз бўлса, 2100 қисқа рақам орқали смс-хабарномаси юборилиб, огоҳлантириласиз. Агар беш кун муддат ичида ҳам чиқиндидан қарздорлик бартараф этилмаса, шунда электр энергия учун тўлов чекланади. Бирданига узиб қўйилмайди. Тўлов чеклангандан кейин ҳисобингиздаги тўлов миқдори ишлатилиб уч кун, беш кун, балки кўпроқ бўлса 10 кундан кейин барибир тугайди. Шу тугагандан кейин, тизим сизни тармоқдан автомат узади. Шу томонлама чекланади. Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр токидан узиб қўйилмайди, - дейди АЖ масъули.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувини диққат билан кузатаётганини билдирди.

    'Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:05

    Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди

    Тошкент вилоятининг Бўка–Бекобод йўлида ИИБ ходими томонидан уриб юборилиб, Дўстлик каналига ташлангани айтилган 43 ёшли фуқаронинг жасади 80 кун ўтиб топилди.

    'Қашқадарёда ҳалок бўлган ЙПХ инспектори билан хайрлашув ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    Қашқадарёда ҳалок бўлган ЙПХ инспектори билан хайрлашув ўтказилди

    Тошкент марказида хизмат вазифасини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиб вафот этган ЙПХ инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров Қашқадарё вилоятида сўнгги йўлга кузатилди.

    'Нега чустликлар келинга пичоқ беради? (Махсус фотоҳикоя)'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Нега чустликлар келинга пичоқ беради? (Махсус фотоҳикоя)

    Жасорат, қатъият, зодагонлик - Чуст пичоқлари тарихи, ясалиши ва бошқа пичоқлардан фарқлари нимада?

    'Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда

    Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду Испаниянинг “Алмерия” клубидаги улуши билан чекланиб қолмоқчи эмас.

    'Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди

    Айни пайтда Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабаб ҳаво ҳудудлари ёпилди.