Россия президенти Владимир Путин камида 24 нафар яқин қариндошига юқори давлат лавозимларига жойлашишда ёрдам берди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири хабар берди.
Журналистлар маълумотига кўра, давлат билан боғлиқ даромад манбаларига Путиннинг қизлари — Мария Воронцова ва Катерина Тихонова, шунингдек, президентнинг амакиваччалари Евгений ва Игор Путин, ҳамда тоғасининг қизлари Любов Шеломова ва Любов Круглова оилалари эга бўлган.
Шунингдек хабарда, " Путиннинг “тўртта машҳур севгилиси” — собиқ рафиқаси Людмила Очеретная, Алина Кабаева, Светлана Кривоногих ва Алиса Харчеванинг оила аъзолари ҳам давлат лавозимларига жойлаштирилган, дейилган.
Энг нуфузли лавозимлар президентнинг амакиваччаси Евгений Путиннинг қариндошларига насиб этган. Анна Сивилева (Евгенийнинг қизи, президентнинг жияни) мудофаа вазири ўринбосари, унинг турмуш ўртоғи Сергей эса энергетика вазири лавозимларини эгаллаган. Анна Сивелеванинг туғишган акаси Михаил Путин “Газпром”да юқори лавозимда ишламоқда






