Politico нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқи Россия фуқароларига кўп марталик Шенген визаларини беришни тўлиқ тўхтатиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Янги тартибга кўра, россияликларга фақат бир марталик визалар берилади. Истиснолар фақат гуманитар сабабларга эга шахслар ва Европа Иттифоқи фуқаролари билан яқин қариндошлик алоқаси бўлганлар учун қўлланилади.
Чекловлар яқин кунларда кучга кириши кутилмоқда. Маълумки, ЙИ 2022 йилда Украина уруши бошланганидан кейин Россия билан соддалаштирилган виза тартибини бекор қилган эди.
Шундан бери россияликлар учун Европага кириш анча мураккаблашган.






