АсосийСпорт

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи 14 ноябрь куни “Ҳумо арена”да рингга чиқади.

'Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди'ning rasmi

Супероғир вазн тоифасида фаолият юритаётган Баҳодир Жалолов навбатдаги профессионал жангини Тошкентда ўтказади.

Унинг рақиби — 14 та жангда мағлубиятсиз серияга эга бўлган нигериялик Соломон Адебайо бўлади. Жалолов шу кунгача 16 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг 14 тасини муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 2019 йилда дунё чемпиони, 2020 йилги Олимпиада ғолиби ҳисобланади. У ҳозирда WBC рейтингида илгарилаб бораётган ўзбекистонлик боксчилардан бири саналади.

    Бошқа янгиликлар