АсосийДунё

БАА иш жойларида сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланувчи давлатга айланди

Сўнгги тадқиқотларга кўра, Бирлашган Араб Амирликларида ишчи-ходимларнинг қарийб 60 фоизи ҳар куни сунъий интеллект воситаларидан фойдаланади.

'БАА иш жойларида сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланувчи давлатга айланди'ning rasmi

Бу кўрсаткич билан мамлакат Сингапурни ортда қолдириб, дунёда етакчи ўринга чиқди. Ҳисоботда қайд этилишича, БААда ходимларнинг 59,4 фоизи кундалик иш жараёнида АИ технологияларидан фойдаланмоқда.

Бу натижа Сингапурдаги 58,6 фоизлик кўрсаткичдан бироз юқори бўлиб, мамлакатни сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича дунёнинг илғор давлатлари сафига олиб чиқди.

Мутахассислар фикрича, бунга БАА ҳукуматининг технологияларни ривожлантиришга қаратилган стратегияси, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, рақамли инфратузилма ва маълумот марказларининг кенгайтирилгани сабаб бўлган.

Тадқиқотчилар ҳозирда АИ воситаларининг иш самарадорлигига таъсири, ходимларнинг технологиялар билан ишлашга тайёргарлик даражаси ҳамда этик ва маълумотлар хавфсизлиги масалаларини чуқур ўрганмоқда.

    Бошқа янгиликлар