АсосийДунё

Месси 2026 йилги ЖЧ олдидан асосий хавотирини айтди

“Интер Майами” ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш масаласида ўз фикри билан ўртоқлашди.

'Месси 2026 йилги ЖЧ олдидан асосий хавотирини айтди'ning rasmi

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш эҳтимоли ҳақида гапириб, унинг учун энг катта муаммо жисмоний ҳолат ва парвозлар бўлишини таъкидлади.

“Ҳозирда менда истак бор, лекин танамни қандай ҳис қилишим ҳам муҳим. Терма жамоа сафида ўйнаш — доимо алоҳида ҳис.

2026 йилги чемпионат юқори даражада ташкил этилади, аммо мамлакатлар орасидаги узоқ парвозлар чарчатиши мумкин”, — деди Месси Фабрицио Романога берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган, жорий мавсумда эса “Интер Майами” сафида 45 ўйинда 40 гол ва 19 ассист қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар