АсосийДунё

Германияда Россия фойдасига жосуслик қилганларга суд ҳукм чиқарди

Мюнхен суди 3 айбланувчини Россия фойдасига жосуслик ва Германиядан Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатиш мақсадида қўпорувчилик уюштиришда айбдор деб топди.

'Германияда Россия фойдасига жосуслик қилганларга суд ҳукм чиқарди'ning rasmi

Ушбу суд жараёни шу йилнинг май ойида бошланган.

Гуруҳнинг асосий айбланувчиси ва етакчиси деб ҳисобланган Дитер Ш. пайшанба куни Россия разведка хизматларида ишлаган, саботаж тайёрлаган ва Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларда қатнашгани учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, у 2014-2016 йилларда Украинада ўзини ўзи эълон қилган Донетск Халқ Республикасида россияпараст қуролли кучлар томонида жанг қилган.

Кейинчалик унга ва унинг шерикларига қўшимча айбловлар, жумладан, жосуслик айбловлари қўйилган.

Яна икки айбланувчи Александр Ж. ва Алекс Д.гa шартли равишда олти ой ва бир йил қамоқ жазоси берилди.

    Бошқа янгиликлар